Кириш Регистрация
06/11 01:00 Реал Мадрид 1-3 Милан
06/11 01:00 Ливерпуль 4-0 Байер
06/11 01:00 Спортинг 4-1 Манчестер Сити
06/11 01:00 Лилль 1-1 Ювентус
06/11 01:00 Болонья 0-1 Монако
06/11 01:00 Селтик 3-1 РБ Лейпциг
06/11 01:00 Боруссия Д 1-0 Штурм
06/11 15:00 Поханг Стилерс 4-2 Шандонг Тайшан
06/11 15:00 Йокогама Маринос 5-0 Бурирам Юнайтед
06/11 17:00 Бангкок Юнайтед 4-1 Ли Ман
06/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-2 Тампинес Роверс
06/11 19:00 Олтин аср 0-4 Ат-Таъвун
06/11 19:00 Насаф 1-2 Ал-Ҳуссайн
06/11 21:00 Трактор 7-0 Равшан
06/11 21:00 Холидия 4-1 Ал-Қува ал-Жавия
06/11 21:00 Кувайт СК 3-3 Шабаб ал-Аҳли
06/11 22:45 Брюгге 1-0 Астон Вилла
06/11 22:45 Шахтёр 2-1 Янг Бойз
07/11 01:00 Бавария 1-0 Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд 1-3 Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда 2-5 Барселона
07/11 01:00 Интер 1-0 Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ 1-2 Атлетико
07/11 01:00 Спарта 1-2 Брест
07/11 01:00 Штутгарт 0-2 Аталанта
08/11 00:45 Женоа - Комо

Расман: Халқаро Олимпия қўмитаси IBA’ни Париж-2024 Олимпиадаси бокс жанглари ташкилотчилигидан четлатди

Баҳо:
+ | -

Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) навбатдаги сессияси 22 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Қўмита Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс жангларини ташкил этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

ХОҚнинг 2 июндаги ҳисоботига кўра, IBA 2021 йилнинг декабрида мақомни тўхтатишни бекор қилиш бўйича қўйилган шартларни бажармаган.

Бунга жавобан IBA ҳам баёнот билан чиқди: “Бугун, 2023 йилнинг 22 июнь санасида ХОҚ IBA’ни тан олмасдан катта хатога йўл қўйди ва ўзининг сиёсий моҳиятини ошкор этди. Шуниси эътиборга лойиқки, бундан 82 йил муқаддам, айнан шу кунда, фашистлар Германияси Совет Иттифоқи ҳудудида тинч аҳолига ҳужум қилиб, урушнинг авж олишига ва инсониятнинг фожиасига сабаб бўлганди. Бугунги қарор ҳам жаҳон бокси учун ҳалокатли бўлганини яширмаймиз. Шунингдек, бу ХОҚнинг бокс ва спортчилар манфаатларини кўзлаб, иш тутаётгани ҳақидаги баёнотларга зид келиши аниқ”.

2019 йилда ҳам ХОҚ IBA’ни Олимпия ўйинлари бокс мусобақаларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ва ўз назорати остида ўтказганди. Ўшанда бунга сабаб сифатида бошқарув, молия, ҳакамлик ва этник муаммолар кўрсатилганди.

2023 йилнинг апрель ойида АҚШ ва Буюк Британия IBA аъзолигидан чиққан ҳамда World Boxing федерациясига асос солганди. Қайд этилишича, ушбу янги ташкилот яқин келажакда IBA’нинг боксдаги ўрнини эгаллашга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, россиялик Умар Кремлёв 2020 йилнинг декабридан буён IBA’ни бошқариб келмоқда. Бунгача у Россия бокс федерацияси бош котиби лавозимида ишлаган. У лавозимга тайинланган пайтда IBA’нинг қарзлари 20 миллион долларни ташкил қилган. 2021 йилнинг май ойида Кремль барча қарзларнинг тўлиқ қайтарилишини эълон қилган. 2022 йилда Кремлёв IBA президентлигига қайта сайланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:01, 23.06.2023.
Ўқилди: 2527 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.