Мюнхеннинг “Бавария” клубининг янги футболчиси Рафаэль Геррейру "қизил машина" билан шартнома имзолаганидан кейин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клубидан эркин агент сифатида "Бавария"га келиб қўшилди.
"Бавария"дан қўнғироқ бўлганида ўйланиб ўтирмай тезда қарор қабул қилдим. Мен бу буюк клубда ўйнашдан фахрланаман. Яна Томас Тухель бошчилигида ишлаётганимдан ҳам жуда хурсандман" - деди Геррейру Мюнхен жамоаси расмий сайтига берган интервьюсида.
Рафаэль аввалроқ Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида Тухель қўл остида ўйнашга муваффақ бўлганди. Геррейрунинг "Бавария" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.