Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Севилья»даги кун қаҳрамони

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг 2022|2023 йиллар мавсуми «Севилья» клубининг навбатдаги зафари билан ниҳоясига етди.

Лекин андалусияликлар жамоасининг бир футболчиси учун мазкур муваффақият муҳимроқ аҳамият касб этди. Гап «Севилья» ҳимоячиси Неманя Гудель ҳақида бормоқда.

Финал учрашувидан икки кун аввал сербиялик ҳимоячи ўзининг ҳомиладор рафиқаси Анастасия бола ташлаш жараёнини бошдан кечирганлигини маълум қилди. Воқеа ҳомиладорликнинг 5-ойида юз берган, жуфтлик қизалоқ туғилишини кутаётганди. Мазкур воқеани биринчи бўлиб Неманянинг укаси Драгоша Гудель тасдиқлади. «Мен биламан, у бизни самодан кузатиб туради», - деб ёзди «Кордоба» ҳимоячиси ижтимоий тармоқларда. Сербия матбуоти ҳаммасини тезда тушуниб олди. Неманя Гудель аввалига қисқагина «Раҳмат» ибораси билан жавоб қайтарди. Кейин қўлга киритилган совринни қизалоғи хотирасига бағишлади. «Ўта оғир дамларни бошдан кечирмоқдаман. Лекин бардам бўлишим ва ўзимни тутиб олишим шарт. Оилам бу жудоликка чидай олишига шубҳа қилмайман. қўллаб,қувватлаганингиз учун сизлардан миннатдорман, мендан ташвишланманг», - деди футболчи ўз мухлислари ва уни барвақтроқ таътилга чиқаришни мўлжаллаган «Севилья» раҳбариятига.

Неманя рисоладагидек тўп суриш учун руҳан тайёр эканлигига мураббий Мендилибарни ишонтирди. Мураббий уни бошланғич таркибга киритди, лекин 128-дақиқада Гудель жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Нохуш воқеа арафасида 25 ёшга чиққан Анастасия оғир дамларни оила даврасида ўтказиш мақсадида Испаниядан Белградга қайтди. Неманянинг турмуш ўртоғи - ҳарбий жиноятчи Арканнинг қизи.

Ҳа, шу ўринда айрим биографик жиҳатларга тўхталиб ўтишимизга тўғри келади. Анастасия Ражнатович - хонанда, унинг онаси бўлмиш Светлана Ражнатович ҳам хонанда, отаси Желько Ражнатович эса Аркан номи билан танилган. Мазкур сербиялик ҳарбий ва сиёсий арбобга нисбатан Интерпол 1970-1980 йилларда қидирув эълон қилган, уни қотиллик ва ўғирликларда гумон остига олганди.

Аркан Югославия урушларини бошдан кечирган, Сербия кўнгиллилар армиясининг қўмондони вазифасида Хорватия ва Боснияга қарши курашган, сербларнинг миллий қаҳрамони мақомига эга бўлганди. 1997 йилда собиқ Югославиянинг Халқаро трибунали прокурори Арканга нисбатан мамлакат аҳолисига, жумладан, мусулмон фуқароларга зўравонлик қилганлик, ҳарбий асирларга Женева конвенцияси қоидаларига зид бўлган жазо чораларини қўллаганлик айбловларини эълон қилганди. Масалан, ҳарбий қўмондон 12 нафар сербиялик бўлмаган кишиларни отишга ҳукм қилганликда ва босниялик аёлга нисбатан тажовузкорликда айбланганди. 2000 йилда Желько Ражнатовични ўз дўсти ҳисобланган Драган Гарич томонидан ўлдирилди. Қотилликнинг бу-юртмачиси ким бўлгани хусусидаги баҳс,мунозара ҳанузгача тўхтаган эмас: бу борада Слободан Милошевичнинг хизматчиларидан тортиб Оқ уйнинг агентларигача иш олиб бормоқдалар. Ўлим саҳнасини Арканнинг ўзи саҳналаштирган, деган тахминлар ҳам йўқ эмас.

Аркан футбол билан ҳам алоқадор шахс эди - бир пайт­лар ЕЧЛга ҳам чиқишга улгурган Белграднинг «Обилич» клуби айнан унинг тасарруфида бўлган.

Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи Светлана Ражнатович ҳам Аркан туфайли криминал ва футбол олами можароларини бошдан кечирган, «Обилич»га тегишли маблағни ўзлаштиргани ва ноқонуний қурол сақлагани учун 8 ой уй қамоғи билан жазоланганди. Суд ўша паллада ёруғ дунёни тарк этган Арканни бош айбдор, деб эълон қилганди. Сербия матбуоти маълумотига кўра, оила 3,5 млн. доллар маблағни ўзлаштирган.

Яқинда Неманя укасидан жудо бўлишига сал қолди. Март ойида Испаниянинг 3-дивизионида мудҳиш воқеа юз берди: Драгоша Гудель тўсатдан майдонда ҳушини йўқотди ва газонга йиқилди: унинг юраги уришдан тўхтаб қолганди. Шифокорлар зудлик билан ёрдамга ошиққан бўлсаларда, дефибрилляторнинг дастлабки зарбаси самара бермади. Ҳаяжонли дақиқаларда шифокорлар таслим бўлишмади: доктор Сегура ва унинг ўғли Бертонес Драгошанинг юрагини массаж қилишни тўхтатишмади. Маълум муддатдан кейин юрак фаолияти тикланди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, футболчи шифохонада жилмайиб ўтирарди. «Укамнинг ҳаётга қайтишига «Кордоба» шифокорлари, хусусан, доктор Сегуранинг шошилинч кўмаги сабабчи бўлди. Бу учун доктордан бир умрга қарздорман. Укам эса чинакам жангчиларга хос тарзда оёққа турди. Чунки у ҳеч қачон таслим бўлмайди», - деганди Неманя қувонч ёшларини тия олмаган ҳолда.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:40, 23.06.2023.
Ўқилди: 2476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.