Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Арсенал" ҳали ҳам "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни ёзда сотиб олмоқчи.
Манбага кўра, "болғачилар" футболчини 75 миллион фунт стерлингга ва эҳтимолий 15 миллион фунт бонусга сотишдан бош тортгач, "канонирлар" 24 ёшли инглиз футболчиси учун янги таклиф тайёрламоқда.
23 июнь, жума куни “Манчестер Сити” ярим ҳимоячига асосий даъвогарга айлангани хабар қилинганди. Райснинг "Вест Хэм"дан сотилишида асосий нарса шартнома тузилиши ва трансфер нархи бўлади.