"Милан" "Вильярреал" вингери Самуэль Чуквуэзени сотиб олишга эътибор қаратмоқда.
Relevo журналисти Маттео Мореттонинг хабар беришича, испан клуби 24 ёшли футболчи учун 25-30 миллион евро сўрамоқда. Милан яқин кунларда трансфер нархини пасайтириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.
2022/23 йилги мавсумда Чуквуэзе “Вильярреал” сафида барча турнирлар доирасида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt унинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.