Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Вольфсбург" ярим ҳимоячиси Феликс Нмечани сотиб олмоқчи.
Sport1 журналисти Патрик Бергернинг хабар беришича, клуб трансферни амалга ошира олишига ишончи комил. "Боруссия" ярим ҳимоячи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишга яқин турибди. "Вольфсбург"га трансфер учун 25 миллион евро керак.
Ярим ҳимоячи "Вольфсбург"да 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда, шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. 2022/23 йилги мавсумда Нмеча 32 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.