Football Italia хабарига кўра, "Эвертон" "Лидс" ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Уилфрид Ньонтога қизиқиш билдирмоқда.
Манба берган хабарга кўра, мерсисайдликлар 19 ёшли футболчини шу ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. Футболчининг ўзи 2022/23 йилги мавсум якунида Премьер-лигадан тушиб кетган "Лидс"ни тарк этмоқчи.
Ўтган мавсумда Ньонто "товуслар" сафида 28 ўйинда 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.