Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Юртимиздаги футзал бўйича ЖЧ қайси ареналарда ўтказилиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон сўнгги йилларда ФИФА ҳамда ОФК миқёсидаги нуфузли мусобақаларни юртимизда ўтказиш юзасидан катта қадамларни ташлади. Бунинг натижасида мамлакатимиз ўтган давр мобайнида турли ёш тоифасидаги қитъа биринчиликларига мезбонлик қилди. Бу борада тўпланган тажриба кейинги турнирларга мезбонлик қилиш учун катта имкониятни тақдим этди.

Хусусан, ФИФА Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати мезбони этиб белгиланди.

Ушбу нуфузли мусобақани юртимизда ўтказиш борасида Маҳаллий ташкилий қўмита томонидан ФИФАга мавжуд инфратузилма юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Учрашувлар ўтказиладиган мажмуалар ва машғулот залларининг ФИФА талабларига, хусусан, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасидаги ҳаракатлар бошланди. Ўз ўрнида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФАга Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш мўлжалланаётган қуйидаги мажмуаларни тақдим этди:

— «Ҳумо» арена (Турнирнинг очилиш ва финал учрашуви мазкур ўйингоҳда ўтказилиши режалаштирилмоқда);
— «Юнусобод» спорт мажмуаси
— «Алпомиш» муз саройи
— Миллий Гимнастика саройи
— Фарғонанинг «САМО» спорт мажмуаси
— Самарқанд Муз саройи
— Бухоро ва Андижондаги ареналар.

Бундан ташқари, жамоалар машғулот ўтказишлари учун 10 га яқин мажмуа ва спорт заллари тақдим этилди.  

Бир неча кундан сўнг ФИФА вакиллари Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни бериш мақсадида юртимизга ташриф буюришади. Маҳаллий ташкилий қўмита ҳамроҳлигида мусобақага мезбонлик қилиши кутилаётган шаҳарлар билан танишадилар. ФИФА томонидан мажмуалар, машғулот заллари, меҳмонхоналар, аэропорт, вокзал ва йўллар талабга жавоб бериши ўрганилади ҳамда якуний хулоса тақдим этилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 08:30, 25.06.2023.
Ўқилди: 3252 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.