Кириш Регистрация

"Арсенал" ярим ҳимоячиси фаолиятини Саудияда давом эттириш нияти йўқ

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Томас Парти фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиришдан бош тортди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Манбанинг хабар беришича, 30 ёшли ганалик Саудия клубларининг бир қанча таклифларини рад этган. Футболчи шу ёзда "Арсенал" уни сотган тақдирда ҳам Европада ўйнашда давом этишини кутмоқда.

Олдинроқ "Ювентус" футболчига даъвогар экани хабар қилинганди.

2022/23 йилги мавсумда Парти "Арсенал" сафида 40 та ўйинда 3 та гол урган. Transfermarkt.com портали ярим ҳимоячининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:47, 25.06.2023.
Ўқилди: 1139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.