"Манчестер Юнайтед" 12 нафар футболчи бўйича таклифларни тинглашга тайёр.
Daily Mail хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" Жейдон Санчони 45 миллион, Харри Магуайрни 40 миллион, Антони Марсьялни 25 миллион, Скотт Мактоминейни 40 миллион, Фред, Донни ван де Бек ва Элангани 20 миллион фунтга сотишга рози. Теллес 10 миллион, Эрик Байи 2 миллион, Брандон Уильямс 5 миллион, Аннибал Межбри 13 миллионга клубни тарк этиши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" "Ноттингем Форест" билан Дин Хендерсонни 15 миллион фунт стерлингга сотиш бўйича трансферни муҳокама қилди, аммо Давид Де Хеанинг келажаги борасида ноаниқлик туфайли бу келишув ҳалигача шубҳа остида бўлиб турибди.