Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

ОФК комиссияси Вьетнамни ҳам текширди

Баҳо:
+ | -

ОФК Тафтиш комиссияси Вьетнамга ташриф буюрди. Ушбу мамлакат федерацияси ҳам келаси йили ОЧЛда ўрин олишдан умид қилмоқда.

Визит сўнгида Вьетнам футбол федерацияси ва V-лига вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди ва унда комиссия аъзолари ўз фикрларини баён қилишди. Беш кишидан иборат Тафтиш комиссиясига бошчилик қилган туркманистонлик Мақсат Қиличмамедов қуйидаиларни таъкидлади:

"Бугун V-лигада олиб борган 10 кунлик текширув натижалари билан ўртоқлашмоқчимиз. Бу ОФК комиссиясининг Вьетнамга илк ташрифи. Лиганинг кучли ва кучайтириш лозим бўлган жиҳатлари бор. Умиб қиламан, бизнинг ташрифимиз кейинчалик ОЧЛда иштирок этишингиз учун ёрдам беради".

ВФФ бош котиби Нго Ли ҳам Вьетнам клубларининг ОЧЛда иштирок этишдек орзусини амалга оширишда ёрдам беришига умид қилди.

"ОФК комиссиясининг баҳоси бизга ривожланиш ва вазиятни яхшилаш учун ёрдам беради. Кейинчалик ОЧЛда иштирок этиш учун қайси томонларимизни яхшилашимиз кераклигини аниқ биламиз. Баъзи нарсаларни яқин кунларда тўғрилашимиз мумкин. Баъзи ишлар эса кўп вақтни олади. Лекин биз қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз. ОФК комиссиясига яна бир марта миннатдорчилик билдирамиз ва ишончим комил, кейинги текширувда Тафтиш комиссияси томонидан яхши баҳо оламиз", дейди бош котиб.

Таъкидлаш лозим, Вьетнам клублари — "Бин Дуонг" ва "Намдин" 2008 йили ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этишганди.

Манба: www.the-afc.com

ОФК тафтиш комиссияси Вьетнам билан биргаликда Иорданияга ҳам боргани учун ҳамюртимиз Алишер Никимбаев Вьетнамга бормади. Бундан ташқари, Никимбаев текширув ўтказадиган лицензиялаштириш ишлари ҳам Вьетнамда йўқ.

Киритилди: 09:12, 23.10.2012.
Ўқилди: 4414 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.