Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам тез орада "Интер" футболчисига айланади.
Хабарларга кўра, ҳужумчи эртага, 27 июнь куни бўлиб ўтадиган тиббий кўрикдан ўтиб, Италия жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Тюрам 2019 йилнинг июлидан бери "Боруссия М" сафида тўп суради.
2022/23 йилги мавсумда у жамоа сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда 16 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.













