"Милан" раҳбарияти жорий трансфер ойнасида таркибни кучайтириш устида ишламоқда. Яқин кунларда "россонери"лар бир вақтнинг ўзида бир нечта битимларни ёпиш ниятида.
Инсайдер Жанлука ди Марционинг сўзларига кўра, миланликлар сафига қуйидаги футболчилар қўшилади: дарвозабон Марко Спортьелло, ярим ҳимоячи Лука Ромеро ва вингер Рубен Лофтус-Чик.
Италия чемпионатининг сўнгги мавсумида “россонерилар” турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллашди.