Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Манчестер Юнайтед" жами 260 миллионлик 13 та футболчиси сотувга қўймоқчи. "Катта тозалаш" бошланади!

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг таркибни янгилаш учун ёз давомида жамоанинг 13 та футболчисига чиқиш эшикларини кўрсатмоқчи. 53 ёшли мутахассис Англиядаги биринчи мавсумида лига кубогини қўлга киритди. "МЮ"ни эса ЕЧЛга қайтарди. Шунга қарамай, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйди. Хусусан, "Ливерпул"га 7-0 ҳисобида мағлуб бўлиб, мавсумни ўз ҳамшаҳари "Манчестер Сити"дан 14 очко кам тўплаган ҳолда тугатди. Шу сабабли, тен Хаг таркибни кучайтириши, янги мавсумдан эса чемпионлик пойгасига кириб олиши лозим. Бунинг учун эса асосий таркибда катта ўзгаришлар қилиш керак. Аввало, ишни янги футболчилар харидидан бошлаш лозим.

"МЮ"нинг бу ёздаги энг катта мақсади Харри Кейнни олиб келиш бўлиб қолмоқда. Муқобил вариант сифатида эса "Аталанта" юлдузи Расмус Хёйлунн нишон сифатида кўрилмоқда.
Ярим ҳимоя ҳам кучайтирилиши лозим. Шу мақсадда Мейсон Маунт учун курашилди. Аммо "МЮ"нинг билдирган учта таклифи ҳам "Челси" томонидан қабул қилинмади. Шунингдек, дарвозабон борасида ҳам аллақачон ҳаракатлар бошланган. Клуб раҳбарияти "Интер" посбони Адре Онана агентлари билан учрашгани айтилади. Давид Де Хеа ўз келажаги борасида мана шу хабардан кейин ўйлай бошлаши керак. Унинг олдига маошини камайтириш талаби қўйилган. Акс ҳолда, испаниялик футболчи 30 июндан кейин ўзига янги клуб излашига тўғри келади.
Дарвозабон, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи таркибни кучайтиради. Аммо уларни сотиб олиш масаласида ҳам ўзига яраша муаммолар мавжуд. Хусусан, клубнинг эгалари алмашинуви кутилмоқда. Бу иш амалга ошмагунича, харидлар қилиш имконсиз ишга айланиши мумкин. Албатта, Глейзерлар бошқарувдан кетиши сабабли янги трансферларга пул сарфлашни истамайди. Ушбу жараён Эрик тен Хагга ёқмаяпти. Қолаверса, айни дамда ёз учун "Манчестер Юнайтед"га 100 миллион фунтлик лимит қўйилган. Жамоа шундан ортиғини сарфлай олмайди. Бу чегарани кенгайтириш учун асосий таркиб вакилларини сотувга қўйиш керак бўлади.

Қайд этилишича, 13 та футболчи учун таклифлар кўриб чиқилади. Улар ичида Жейдон Санчо, Скотт Мактоминей, Харри Магуайр ва Антони Марсьяль каби катта номлар бор. Раҳбарият сотувга қўйилажак футболчиларнинг ҳеч бирини мажбурламайди. Улар жамоада қолиб, таркибдаги ўрни учун курашиши ҳам мумкин. Аммо келадиган таклифлар қабул қилиниши белгиланган. "МЮ" Санчо учун 45 миллион фунт, Магуайрга 40, Марсьялга эса 25 миллионлик нарх қўйди. Шунингдек, Мактоминейга даъвогарлар ҳам 40 миллион атрофидаги таклиф учун музокараларга учун очиқ экани айтилади.
Дарвозабон Дин Хендерсон 2022-23 йилги мавсумни ижарада ўтказганди. У учун "Ноттингем" 15 миллион тўласа, футболчини Лондонда олиб қолиши мумкин бўлади.

Юқорида номлари зикр этилмаган саккизта футболчиларга эса фаол равишда харидор қидирилмоқда. Улар ичида айримлар ижарага берилади. Ҳаттоки, шартномани тугатиши мумкин бўлган футболчилар ҳам мавжуд. Масалан, Фред ва Донни ван де Беклар 20 миллион фунтга баҳоланган. Улар "Фулхэм" радари остида қолмоқда. Ҳужумчи Антони Эланга ҳам Бундеслигага йўл олиши мумкин. Ҳимоячилар Алекс Теллес ва Эрик Байиларга мос равишда 10 миллион ва 2 миллион фунтлик нарх қўйилди. Академиядан чиққан Брендон Уильямс эса 5 миллион фунт эвазига сотилиши мумкин бўлади. "МЮ" ўз тарбияланувчилари Зидан Иқбол (850 минг фунт) ва Ханнибал Межбрини (13 миллион фунт)ҳам сотувга қӯяди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:53, 27.06.2023.
Ўқилди: 6739 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.