Мбаппенинг фаолиятини ким бошқаради
“У муҳим ўйинчининг онаси бўлгани учун Мбаппенинг трансфер бозорига аралаша олишидан жуда ҳайратдамиз. Файза Ламари - бу Килиан Мбаппедан бошқа ҳеч нарсаси йўқ бизнес аёли. Унинг бозордаги қиймати йўқ, тажрибаси ҳам йўқ” – Ашраф Ҳакимийнинг агенти Алехандро Камагно 2023-йил июнь ойида шундай пост қолдирди. Жаҳли чиққан Файза Ламарини баъзилар Файза Мбаппе деб ҳам аташади. У Килианнинг онаси ва характери жуда ҳам инжиқ аёл.
Килиан Мбаппенинг ажойиб истеъдодини инкор этмасдан, айтиш керакки, унинг муваффақиятининг муҳим қисми тўғри бошқарув натижасидир. Агар французнинг орқасида доно қариндошлари бўлмаса эди, унинг карьераси бутун истеъдоди билан ҳам космик даражага чиқмаслиги мумкин эди.
Франция матбуотининг ёзишича, Килианнинг отаси Вильфрид бутун оилага ўз маслаҳатларини беради ва, эҳтимол, масъулиятни ўз зиммасига олади. Лекин ҳақиқатан ҳам ҳаммани бошқарадиган шахс Файза бўлиб келган.
Файза Ламари ким ва у айнан нима қилади?
Файза 12 йил давомида энг юқори савияда ўйнаган собиқ гандболчи ҳисобланиб, Жазоир терма жамоасида ҳам ўйнаган. Шундай қилиб, у спорт оламини тушунади. Шунинг учун, 2015 йилда, Килианнинг ҳикояси фаол босқичга кирганида, у KEJWF компаниясини яратди ва у ерга бутун дунёдан энг яхши адвокатлар ва ПР ходимларини ёллади. Айнан Файза бошчилигидаги компания Мбаппенинг ҳаётини назорат қилади.
Сурат билан боғлиқ ҳуқуқлар, ҳомийлик битимлари, ҳуқуқий нозиклик масалалар ва сиёсий интригалар - буларнинг барчаси Файза компаниясининг офисида ҳал бўлади. Демак, "ПСЖ" билан шартномани узайтириш ва "Реал"га ўтиш ҳақидаги ҳикоялар дастлаб KEJWF ҳуқуқшунослари томонидан ҳисоблаб чиқилган бўлиши мумкин. Кўринишидан, Килиан деярли ҳеч қачон онаси билан маслаҳатлашмасдан мустақил равишда бирор нарса қилолмайди. Ҳатто клуб фотосессияларига келганда ҳам.
Айтилишича, Килиан атрофидагилар "болаликдаги ягона орзу бўлган клуб" ҳақидаги ҳикояни шунчаки "Реал"да жуда кўп пул бўлгани учун тарғиб қилишмоқда. Лекин аслида Мбаппе "Челси" ва "Милан"ни "Реал"дан кам севмасди. Айтганча, Килиан яқинда буни тасдиқлади: “Менинг “Милан” билан алоқам алоҳида туйғу. Болалигимда италиялик энагам бор эди ва мен унинг оиласи ва барча "Милан" мухлислари билан кўп вақт ўтказардим. “Россонерилар”ни қўллаб-қувватладим ва кўп ўйинларни томоша қилдим”, деди француз футболчиси.
Париж ва Мадрид
Компания ҳақиқатан ҳам Килианнинг деярли ҳар бир қадамини назорат қилади, бу эса унга ўз карьерасини ишонч билан босиб ўтишга, максимал фойда олиш имконини беради. Молиявий томонлама Файзанинг хизматлари катта. Оддий мисол, "Реал Мадрид" ва "ПСЖ" атрофидаги ҳаракатларга эътибор беришингиз мумкин. Маълумки, Парижда улар Мбаппени сотиш вариантини кўриб чиқишмоқда, аммо муносиб пулга, тахминан 200 миллион евро атрофига. Ягона аризачи бўлмиш “Реал Мадрид” бундай суммани тўламоқчи эмас – ахир, бир йилдан сўнг Килиан эркин агентга айланади. Бунда Файза ва у аввалроқ тузган келишувлар кучга кириши керак.
Хуллас, Мбаппенинг "ПСЖ" билан амалдаги шартномасига кўра, келаси йили у 60 миллионлик маошдан ташқари 90 миллион еврога яқин содиқлик бонусига ҳам эга бўлади. Содиқлик бонуси кулгили кўриниши мумкин, чунки Килиан уни олганидан кейин бир неча ой ўтгач, 99% имконият билан "Реал Мадрид"га бепул кетади ва у ерда 100+ миллион евро миқдоридаги бонусини олади. Бу пул эртароқ тўланади, чунки Мбаппеда ҳали ҳам Парижда ва унда қўшимча бир йил қолиш имконияти бор - уни фаоллаштирмаслик учун Перес пулларни тўлаши керак. Шундай қилиб, фақат Файза томонидан тўғри тузилган битимлар туфайли Мбаппе оиласи чорак миллиард еврога бойиб кетади.
Мбаппенинг онаси ўз таъсир доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Куни кеча “ПСЖ”нинг яна бир футболчиси Ашраф Ҳакимий ўз агентлларини чалғитишга уринганликда Файзани айблади, бироқ бунга эриша олмади. Аввалига Мбаппенинг онаси империяни кенгайтиряпти, деб ўйлаш мумкин эди, лекин тез орада нима бўлганлиги ойдинлашди. Испан нашрлари Файза "Реал Мадрид"га Килианнинг эҳтимолий трансферига қўшиб Ҳакимийни ҳам кўндирмоқчилигига шаъма қилди. Аммо бу футболчилар энг яқин дўстлар, шунинг учун ҳозирча ҳаммаси Мбаппенинг онаси ўғлининг дўстига меҳрибонлик қилгандек жаранглади. У ушбу трансферда ҳақиқий пул ишлаб олиши мумкинми, бу номаълум.
Албатта, бутун воқеалар давом этади, лекин Мбаппе бундай она билан ОАВ эътиборидан йўқолиб қолмаслигига 100 фоиз ишонишингиз мумкин. Ҳеч бўлмаганда у камбағал бўлмайди.