"Челси" футболчиси рақиб жамоага ўтмоқчи эмас. Хабарларга кўра, ҳимоячи Рис Жеймс ўз клубига хиёнат қилишни истамайди. Тwitter саҳифасида бир "Арсенал" мухлиси ўз хоҳишини изҳор этиб, Жеймсни тўпчилар сафига ўтишини истаган.
У "Рис Жеймс "Арсенал"га ўтса, ким йўқ дейди" деб ёзган. Постнинг изоҳлар қисмига Жеймс буга жавобан: "Мен йўқ дейман" деб муносабатини билдирган.