Катта эҳтимол билан "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс "Арсенал"га ўтиш арафасида. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, келишув якунланишига оз муддат қолди. Мамлакатнинг асосий спорт нашри The Athletic'нинг таъкидлашича, томонлар ҳатто трансфер нархини келишиб олишган - 100 миллион фунт ва яна 5 миллион фунт бонус.
Савдонинг охирги нуқтаси тўловлар вақти эканлиги маълум қилинди. "Вест Хэм" кейинги 18 ой давомида 100 миллион фунт стерлинг олишни истамоқда, "Арсенал" эса тўловни тўрт йилда бермоқчи. Бундай босқичга етиб келган томонлар трансфердан бош тортганини тасаввур қилиш қийин. Келишув яқин кунларда якунланиши кутилмоқда. Қолаверса, “Сити” ярим ҳимоячи учун курашни тарк этди.
Футболчининг нархи жуда баланддек туюлиши мумкин. У ҳақиқатан ҳайратланарли. 100 миллион фунт 116 миллион евродан сал кўпроқ, дегани. Бугунги кунга келиб "Арсенал"нинг энг қиммат хариди - 80 миллион еврога Николас Пепе ҳисобланади. Райснинг нархида бир нечта жиҳатларга эътибор қаратиш лозим.
"Вест Хэм" билан унинг ян икки йилллик шартномаси бор. Агар бу муддат бир йил бўлса, "Арсенал"га нархни тушириш осонроқ бўларди. Райс аллақачон ном қозонган, аммо ҳали анча ёш (24 ёш).
Англиялик футболчилар ҳар доим ортиқча баҳоланган. Грилиш ва Кейннинг нархи буни кўрсатиб турибди. Маунтни эса “атиги” 55 миллион фунт + 5 миллион фунт стерлингга музокара қилишди, чунки у бир йилдан кейин текинга кетган бўларди.
Райсни сотиб олиши билан "Арсенал" майдон маркази билан муаммони ҳал қилади. Бу жамоа учун муҳим, чунки ажойиб мавсум ўтказган Гранит Жака "Байер"га ўтиш арафасида. Бундан ташқари, жамоани Томас Партий ҳам тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Яъни, эҳтимол, иккита асосий ҳимоячи бирданига кетишади. Қишда Жоржиньо сотиб олинди, бироқ Райс сотиб олинсагина марказий зона қўрқуви йўқолади. Боз устига, жамоа 6 йил ичида биринчи марта Чемпионлар лигасига кўпроқ куч сарфлашига тўғри келади.
Ва бу ерда яна бир қизиқарли тафсилот юзага келади. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳозирда энг қиммат учта жамоа "Челси" (928 миллион евро), "Арсенал" (976 миллион евро) ва "Сити" (1,09 миллиард евро) ҳисобланади. Артета жамоаси "Вест Хэм" сардорини қабул қилганда, ўйинчиларнинг умумий нархи бўйича дунёдаги энг қиммат жамоага айланади.
Ўйинчининг ёши қанчалик катта бўлса, шунча арзонроқ. "Арсенал" Премьер-лигадаги топ-клублар ичида энг ёш таркибга эга. Масалан, Бен Уайт Кайл Уокердан тўрт баробар қимматроқ, аммо "Сити"нинг ўнг қанот ҳимоячиси кучлироқ.