Ёзги трансферлар ойнаси ўзининг қизғин даврини бошдан ўтказмоқда. Клублар олди-сотди билан банд. Шундай вазиятда сиз ҳам айрим ўйинчиларни бутунлай эсдан чиқариб қўйган бўлишингиз мумкин. Аммо улар ҳали ҳам АПЛ клублари қарамоғида қолмоқда. Қуйида Англияда иши юришмаётган футболчиларга эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Донни ван де Бек
Ҳали ҳам "МЮ" нима учун ван де Бекни сотиб олганига ҳайрон қолиш мумкин. Нидерландиялик АПЛга келганидан бери таланти ярим ҳимоячи мақомидан захира ўриндиғидан бўшамайдиган вакилга айланиб қолди. 25 ёшли футболчи ўтган мавсум давомида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, дебакрь ойида жароҳат олади. У шундан бери кўриниш бермади. Донни тез орада сотилади. Камида уни "Рома" ижарага олса керак. Агарда у "Олд Траффорд"да қоладиган бўлса, ҳозиргидек ҳеч ким эсламайдиган футболчи сифатида давом этади.
Николя Пепе
Ҳамма қанчалик довруғ билан Пепенинг келиши нишонланганини билади. 72 миллион фунтга эвазига харид қилинган ҳужумчидан ҳозир асар ҳам қолмаган. Орадан тўрт йил ўтиб, "Арсенал" унга харидор қидириб юрибди. Пепе 28 ёшда ва ўтган мавсумни "Ницца"да ўтказди. Ҳужумчи у ерда жами 8 та голга муаллифлик қилган эди.
Филиппе Коунтиньо
Ҳеч ким бундай бўлишини кутмаган. "Ливерпул"да порлаганидан кейин, Коутиньо 2018 йилда "Барселона" томонидан 105 миллион фунтга харид қилинади. Испанияда бразилиялик ҳужумчининг иши фақат орқага кетди. Ўтган мавсумда "Астон Вилла"га келиш, ҳаммасини ўзгартиради деб умид қилгандик. Аммо ундай бўлиб чиқмади. Унаи Эмери келганидан кейин , Коутиньо яна захирага михланиб қолди. У тез орада Саудия Арабистонига кетса керак.
Деле Алли
Ҳа, собиқ "Тоттенхэм" юлдузи ҳали ҳам АПЛ жамоаси сафида қолмоқда. Алли ўтган мавсумни "Бешиктош" сафида ижара асосида ўтказиб, яна "Эвертон"га қайтди. Ярим ҳимоячи 2023 йилнинг 26 февралидан бери бирорта ўйинда майдонга тушмади. У Туркиядаги фаолияти давомида жами 13 та ўйинда 2 та гол уришга эришди. Шон Дайч бундан кейин ҳам Аллига имконият бермаса керак.
Харри Артер
Артернинг "Ноттингем Форест" учун сўнгги ўйини 2021 йилнинг январида, икки дақиқалик захирадан майдонга тушиш билан чекланади. Шундан бери футболчи Чемпионшипда ижарама-ижара юрибди. Шунга қарамай, унинг ҳали ҳам Лондон клуби билан тузган бир йиллик битими мавжуд. Аммо Артернинг асосий жамоага қайтиши ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
ИСМАТОВ Ж.