Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Лука Чермель: “Давралар оралиғидаги танаффусга пешқадам сифатида чиқиб кетмоқчимиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 8-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг сербиялик 27 ёшли тажрибали ҳимоячиси Лука Чермель бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Гарчи бўлажак рақибимиз “Бухоро” турнир жадвалининг 13-поғонасидан жой олиб турган бўлсада, ҳар қандай рақибга ҳурмат билан ёндошиш зарур. Боиси, Суперлиганинг жорий мавсум баҳслари бу йил осон ўйинлар бўлмаслигини исботламоқда. Бўлажак беллашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Умуман олганда, “Навбаҳор”га қарши барча жамоалар ўзгача иштиёқда майдонга тушади ва сафарги рақиб - “Бухоро” ҳам жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилади. 

Шундай бўлсада, биринчи давранинг сўнгги ўйинида майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Боиси, давралар оралиғидаги  танаффусга пешқадам сифатида чиқиб кетмоқчимиз ва мазкур имконият ўз қўлимизда. Бунинг учун эса бухороликларни мағлубиятга учратишимиз лозим.

Шунда мухлисларимиз ҳам стадиондан уйларига яхши кайфиятда қайтишади.    

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

“Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.   

Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 09:21, 01.07.2023.
Ўқилди: 1204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.