Ла Лига президенти ташкилот узоқ вақтдан бери ирқчиликка қарши курашиб келаётганини айтди.
"Биз узоқ вақтдан бери ирқчиликка қарши курашяпмиз ва бу мавсум Винисиус билан бўлган воқеадан сўнг биз алоқа ва техник чоралардан ташқари яна бир нечта чораларни кўрамиз", деди Хавьер Тебас.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Реал Мадрид" вингери Винисиус "Валенсия" билан ўйинда мухлислар уни маймун ва аҳмоқ деб атаган. Бундан ташқари, бразилиялик Ла Лиганинг бошқа ўйинларида ҳам ирқчиликка дучор бўлганди.