Июль ойи келди ва Европада трансфер ойнаси очилди. Шартномаси тугаган футболчиларнинг баъзилари аслида жаҳон даражасидаги футболчилардир.
Биз ҳозирда клубсиз қолган энг яхшилар рўйхатини туздик - улар орасида кўплаб таниш номлар бор.
Милан Шкриньяр
Иньиго Мартинесга муқобил бўлиши мумкин. Словакиялик марказий ҳимоячи, шубҳасиз, бозордаги энг яхши ҳимоячилардан бири. Бироқ унинг молиявий талаблари Иньигоникидан кўра каттароқ бўлади, чунки у парижликларга ўтишга яқин турибди.
Даичи Камада
Европа лигасининг 2021/22 йилги мавсумида “Айнтрахт”нинг “Барселона”га қарши ўйинда япониялик плеймейкер ҳақиқий юлдузли даврларини ўтказган эди.
"Барса" 26 ёшли футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо у ҳозирда "Милан"га ўтишга анча яқин.
Марко Асенсио
Бир неча ой олдин испаниялик футболчига "Барса" қизиқиш билдирганди. "ПСЖ" билан барча келишувларга қарамай, 27 ёшли Асенсио узоқ вақтдан бери келишувнинг якунланишини кутмоқда. Каталонияликларда футболчини ўзига тортишга ҳали вақт бор.
Вилфрид Заха
"Кристал Пэлас"нинг 30 ёшли афсонаси ўрта тоифадаги клубда ўйнаб, Премьер-лигада кўп мавсумларда ажойиб натижаларга эришди.
У юқори савияда яна бир неча йил ўтказиши мумкин, аммо ҳозир унинг келажаги қайси жамоа билан боғлангани номаълум. Унга Саудиядан катта таклифлар бор.
Роберто Фирмино
"Ливерпуль" афсонаси ўтган мавсумда 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди, аммо унинг фаолиятининг чўққиси ўтиб кетгани аниқ. "Барса" Фирминони Витор Роке билан келишув муваффақиятсизликка учраган тақдирда ўзининг Б режаси деб ҳисоблаган. Бобби Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёр ва ҳозирда у таклифларни ўрганмоқда.