Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид - Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

2023 йилда футболдан кетган энг машҳур номлар

Баҳо:
+ | -

2023 йилнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, айнан мана шу даврда кўплаб юлдузлар футболни тарк этмоқда. Улар ичида собиқ "Барселона", "Арсенал" ва "Реал" футболчилари бор. Ҳа, баъзи, масалан Жалуижи Буффонга ўхшаш номлар 40 дан ошганда ҳам ўз йўлида давом этмоқда. Аммо кўпчилик фаолиятини тугатиб қўяқолишни афзал кўрмоқда. Қуйида шуларнинг энг машҳурларини келтириб ўтамиз.

Месут Ўзил

Немис футболчиси ўз авлодининг энг яхши плеймейкерларидан бири эди. Ўзилнинг кетиши бизни хафа қилди. Кўплар у ҳали футболда кўп нарсаларга эришиши мумкин деб ҳисобларди. Ҳайратланарлиси, Ўзил шунча футбол ўйнаб, фақат бир бор лига титулини қўлга киритади. Нима бўлган тақдирда ҳам 34 ёшли қаҳрамонимиз зўрлардан бири бўлиб қолаверади. Ахир, Жаҳон чемпиони бўлган футболчини қандай ёмон дейиш мумкин? Ўзил шу йилнинг март ойида ҳамма билан расман хайрлашганди.

Гарет Бэйл

Уэьлс терма жамоасининг собиқ сардори 2023 йилнинг январь ойида футболдан кетганди. Бу ҳақида Бэйлнинг ўзи шундай дейди: "Футбол менга ҳаётимдаги унутилмас лаҳзаларни тақдим этди ва мен бундан миннатдорман". Ҳужумчи ўзининг пик даврида кўп ишга қодир эди. У "Реал"да сон-саноқсиз совримларни ютишга муваффақ бўлганди.

Шиме Врсалько

Хорватиялик ҳимоячи Ла-лига ва Европа лигаси бош совринини қўлга киритган. Афсуски, жароҳатлар унинг фаолиятига тўсиқ бўлганди. Врсалько 2018 йилги мундиал финалида Францияга қарши майдонга тушади. У Хорвария терма жамоасида 52 та ўйинда қатнашган. 31 ёшли футболчи "Олимпиакос"дан кетгач, фаолиятини тугатганини маълум қилди.

Фернандо Льоренте

Испаниялик ҳужумчи бутун фаолиятида 676 та ўйинда майдонга тушиб, 200 дан ортиқ голлар урган. Льорентенинг фаолияти асосан "Атлетик Билбао", "Ювентус" ва "Тоттенхэм"да кечди. Ўтган мавсум охирида "Эйбар"дан кетиб, янги клуб топа олмагач, Льоренте биратўла футболчилик фаолиятини якунлаб қўя қолди.

Эммануэль Адебайор

Март ойида 39 ёшли Адебайор футболдан кетди. "Реал" ва "Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси сўнгги дамларини Тогода ўтказганди. Албатта, футбол ихлосмандлари Адебайорни соғинишади. Негаки, у Испания ва Англияда ёрқин даврларни бошдан ўтказган.

Жоау Миранда

Бразилиялик ҳимоячи ўзининг энг яхши даврларини "Атлетико" ва "Интер"да ўтказган. 2023 йил аввалида Миранда бутсаларни михга илиш вақти келди деган қарор қабул қилади. Хитойдаги қисқа фаолиятидан кейин, у Бразилиянинг "Сан-Паулу" клубида ҳаракат қилади. У ўша ерда ҳаммасига якун ясади.

Златан Ибрагимович

Ҳамма нарсанинг якунига бор. Аммо биз футбол мухлисларига Ибрагимовичнинг карьераси абадийдек кўринарди. Афсонавий ҳужумчи 2022-23 йилги мавсумни "Милан" билан ўтказди ва ўз футболчилик фаолиятига якун ясади. У кетишдан олдин шундай деганди: "Биринчи марта бу ерга келганимда сизлар менга бахт ато этдингиз. Иккинчи мартасида эса – севги. Бугун сизларга ҳаммаси учун раҳмат айтмоқчиман. Илиқ меҳр ва мурувватингизни ҳеч қачон унутмайман. Бугун мен футбол билан хайрлашаяпман, сизлар билан эмас".

Сеск Фабрегас

"Арсенал", "Челси" ва "Барселона"нинг собиқ юлдузи 36 ёшида кетишга қарор қилди. Фабрегас охирги йилини Италиянинг иккинчи дивизионида ўтказди. Унинг майдондаги ажойиб ҳаракатлари бизнинг ёдимизда мангу қолажак. Ўз фаолиятида барча совринларни қўлга киритган футболчини, бир кун келиб мураббий бўлишига умид қиламиз.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:05, 02.07.2023.
Ўқилди: 4815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.