Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

"Арсенал" Германия терма жамоаси футболчисига кўз тикмоқда

Баҳо:
+ | -1

"Лейпциг"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Бенжамин Хенрихсга Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.

26 ёшли футболчи "канонирлар"нинг асосий мақсади эмас, аммо клуб раҳбарияти унинг вакиллари билан музокара олиб борган, дея хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.

Микель Артета немис ҳимоячининг истеъдодини юқори баҳолайди, аммо уни қўлга киритиш осон бўлмайди, чунки "Лейпциг" муҳим футболчисини сотишни истамайди.

Тransfermarkt порталига кўра Бенжамин Хенрихс 15 млн еврога баҳоланган. Ўтган мавсумда футболчи "Лейпциг" сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Германия терма жамоаси таркибида у ўн марта майдонга тушган.

Киритилди: 23:22, 03.07.2023.
Ўқилди: 1829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик