Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Жеррардни янги синовлар кутмоқда

Баҳо:
+ | -

“Ливерпул”нинг афсонавий футболчиси Стивен Жеррард бугун Саудиянинг “Ал-Иттифоқ” жамоаси бош мураббийи лавозимига киришади. Шартнома икки йилга имзоланди.

Стиви Жи ўз фаолиятини 2017 йилда "Лос-Анджелес Гэлакси"да якунлаган ва Мерсисайдга қайтган. У "Ливерпуль" U-18 жамоасини бошқарган, кейин эса "Рейнжерс"га чақирилган. Жеррард қўл остида жамоа кетма-кет икки мавсум иккинчи бўлди, бу улар учун яхши натижа бўлди, кейин эса ўн йил ичида биринчи марта чемпионликни "Селтик"дан тортиб олди ва бу чиройли тарзда амалга оширилди: олти тур олдин йигирма очко устунлик билан.

Англиялик собиқ футболчинини кейин "Астон Вилла"га чақиришди, у ерда ҳеч нарса иш бермади. Иккинчи мавсумда жамоа қуйи лигага тушиб кетиш зонасида қолди ва уни қутқариш учун Унаи Эмери чақирилди. Бундай юк билан инглиз Саудия Арабистонига боради.

“Ал-Иттифок” ўтган мавсумни Саудиянинг элит дивизионида ўтказди ва ўзи учун ўртача – еттинчи ўринни эгаллади. Клуб тарихда икки марта чемпион бўлган ва охирги марта 1986/1987 йилги мавсумда бу мартабага эришганди. “Ан-Наср”, “Ал-Ҳилол”, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли”дан фарқли равишда “Ал-Иттифоқ” давлат клуби ҳисобланмайди. Шу боисдан у ёзда Саудия клублари томонидан фаол амалга оширилаётган юқори даражадаги келишувларда яққол даражада кўринмаяпти.

Бироқ "Ливерпуль" афсонасининг янги клубида ҳам эътиборга молик футболчилар мавжуд. “Ал-Иттифоқ”нинг энг қиммат футболчиси тунислик Наим Слити ҳисобланади. (“Дижон”, “Лилль”, “Срвена Звезда”). Шунингдек, швед Робин Квайсон ("Майнц" учун 130та, "Палермо" учун 70та ўйин), ЦСКАдаги эски дўсти Турк Берат Ўздемир ("Трабзонспор" ва "Генчлерберлига") - бразилиялик Витинья, франциялик Марсель Тиссеран ("Вольфцбург") ва немис Амин Юнусни  ("Аякс", "Айнтрахт", "Боруссия М" ва "Наполи") мухлислар яхши танийди.

Жеррардга қандай вазифалар юкланиши номаълум, аммо у кучли тўртликка даъвогарлик қила олиши мумкин.

Киритилди: 09:48, 04.07.2023.
Ўқилди: 768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.