Кириш Регистрация
24/06 00:00 Шотландия 0-1 Венгрия
24/06 00:00 Швейцария 1-1 Германия
24/06 03:00 АҚШ 2-0 Боливия
24/06 06:00 Уругвай 3-1 Панама
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия
26/06 03:00 Перу - Канада
26/06 06:00 Чили - Аргентина
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия

Мавсумнинг дастлабки ярмида «Андижон» қандай натижаларни қайд этди?

Баҳо:
+ | -

“Андижон” жамоасининг биринчи давра якунлари бўйича статистик рақамларини эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз. Бу сафар қайд этилган ҳисобларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Хабарингиз бор, жамоа чемпионатдаги ортда қолган 13 та учрашувда 6 ғалаба 1 дуранг ва 6 мағлубият қайд этди. Рақиблар дарвозасига 15 та гол урди ва ўз дарвозасидан 13 та гол ўтказди. Тўплаган очколари сони 19 тани ташкил қилмоқда (барчаси Суперлига доирасида).

“Бургутлар” иштирокидаги ўйинларда камида биттадан гол урилган. Бу албатта Суперлига баҳсларида юз берган. Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида эса “Олимпик”га қарши баҳсда ҳисоб очилмаган. “Андижон”нинг энг йирик ғалабаси 7-турда “Металлург” билан баҳсга тўғри келди. Ўшанда рақиб 5:0 ҳисобида тор-мор келтирилди. Энг йирик мағлубияти эса 3-тур доирасида “Бунёдкор”га қарши учрашувда юз берган бўлиб, ўшанда 0:3 ҳисобида имконият бой берилган.

Аслида эса “Бургутлар”нинг энг йирик ғалабаси 6:0 натижасини ташкил этади. Боиси, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида “Олимпия” ана шундай ҳисобда таслим этилган. Юқорида эса Суперлига доирасидаги ўйин назарда тутилганлигини қўшимча қилиб ўтмоқчимиз.

Биринчи давра давомида “Андижон” иштирокидаги учрашувларда 1:0 энг кўп ҳисоб сифатида қайд этилган – 6 марта. 2:1 – 3 марта, 2:0 – 2 марта, 0:0, 1:1, 3:0, 5:0 ва 6:0 ҳисоблари – 1 мартадан кузатилган.

Яна бир гап: “Андижон” клуби Суперлида қўлга киритилган ғалабаларининг ярмини сафарда уддалаган. “Насаф”, “Олимпик” ва “Бухоро” жамоалари бир хил – 0:1 ҳисобларида таслим қилинди. Қолаверса, Тошкентда “Пахтакор” билан 1:1 натижасида дуранг ўйналди. Кўриб турганингиздек, меҳмонда 10 очко ишлаб олинди. Қолган 3 та баҳс эса “Андижон”нинг номинал мезбон сифатида ўтказилган Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида қўлга киритилган.

Агар Кубокдаги ўйинларни ҳам қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, “Андижон” мавсумнинг биринчи ярмида 16 та ўйин ўтказиб, 7 ғалаба, 2 дуранг ва 7 мағлубият қайд этгани ойдинлашади. Шунда умумий урган голлар 21 тани, ўтказиб юборилганлари эса 14 тани ташкил қилади.  

Суперлигадаги натижалари:

1-тур. “Насаф” – “Андижон” – 0:1
2-тур. “Сурхон” – “Андижон” – 1:0
3-тур. “Андижон” – “Бунёдкор” – 0:3
4-тур. “Олимпик” – “Андижон” – 0:1
5-тур. “Андижон” – “Нефтчи” – 0:2
6-тур. “Навбаҳор” – “Андижон” – 1:0
7-тур. “Андижон” – “Металлург” – 5:0
8-тур. “Пахтакор” – “Андижон” – 1:1
9-тур. “Андижон” – “Сўғдиёна” – 1:2
10-тур. ОКМК – “Андижон” – 2:1
11-тур. “Андижон” – “Қизилқум” – 2:0
12-тур. “Андижон” – “Турон” – 2:1
13-тур. “Бухоро” – “Андижон” – 0:1

Ўзбекистон Кубоги. Гуруҳ босқичи.

1-тур. “Андижон” – “Олимпик” – 0:0
2-тур. “Навбаҳор” – “Андижон” – 1:0
3-тур. “Андижон” – “Олимпия” – 6:0

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 11:00, 04.07.2023.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.