Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Месси ва бошқалар билан "Интер Майами" янги мавсумда қандай таркибга эга бўлади?

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" жорий трансферлар ойнаси ёпилганидан кейин ўзгача таркибга эга бўлиши кутилмоқда. Дэвид Бекхэм тасарруфидаги клуб 36 ёшли Лионель Мессини ўз таркибига қўшиб олганди. Аргентиналик Жаҳон чемпиони тез орада, июль охирида янги жамоасида дебют қилади. Аммо у ёлғиз эмас. "Интер Майами"га яна бир нечта Европа футболи юлдузлари келиб қўшилади. Хўш, шундан сўнг МЛС гигантининг асосий таркиби қандай кўринишга эга бўлади?

Мессининг "Барселона"даги қадрдон дўстларидан бири Серхио Бускетс ҳам Месси ортидан океанортига йўл олганди. У 18 йил давомида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб, эркин агент сифатида 34 ёшида жамоани тарк этди.
Яна бир Мессининг собиқ жамоадоши бу Жорди Альбадир. У ҳам 1 июлдан расман эркин агентга айланди. 34 ёшли ҳимоячи тез орада Месси билан бир клубда тўп тепиши мумкин. Бу "Барса" учлигига яна бир супер-юлдуз, аммо қарама-қарши ном қўшилиши кутилмоқда. У "Реал" афсонаси Серхио Рамосдир. 37 ёшли марказий ҳимоячи ҳам "ПСЖ"дан худди Месси каби эркин агент сифатида кетганди. Собиқ Испания терма жамоаси етакчиси "Интер Майами" аъзоси бўлишга яқин турибди.

Дэвид Бекхэм шу билан чегараланиб қолмайди. У клубга бошқа ишсиз юлдузларни ҳам жалб этмоқчи. Шундай номлардан бири Жесси Лингард ҳисобланади. Инглиз ярим ҳимоячиси ҳозирда Майами шаҳрида машғулотларда иштирок этмоқда. "МЮ" ва "Ноттингем"га керак бўлмай қолган футболчи, 30 ёшида ўзига янги жамоа қидириш билан банд. Шу каби катта номлар майамиликлар сафидаги бошқа футболчилар билан бирга ҳаракат қилади. "Интер Майами" таркибида бизга танишроқ бўлган яна бир юлдуз бор. У ҳам бўлса собиқ "Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Галатасарай" ҳимоячиси Деандре Йедлиндир.

Жамоа дарвозабони Дрейк Каллендер олдинлари МЛСдан ташқарида ҳаракат қилмаган. Ҳимоячи Иан Фрей ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ёш ярим ҳимоячилар 19 ёшли Давид Руис ва Бенжамин Кремаскилар клуб тарбияланувчилари ҳисобланади. Марказий ҳужумда ҳаракат қиладиган Хосеф Мартинес Швейцария чемпионатидан олиб келинганди. У январдан бери 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган.
Клубнинг МЛСдаги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Бекхэм бош мураббий Фил Невилни истеъфога чиқарганди. Аммо бу нарса жамоа натижаларини яхшиламади. Ҳозирда "Интер Майами" шарқий конференсияда 19 та турда 5 та ғалаба билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:23, 04.07.2023.
Ўқилди: 6072 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.