Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Биринчи давра статистикаси: «Навбаҳор»нинг мавсум ярмидаги ўйинлари натижалари қандай?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда миллий чемпионатимизда давралар оралиғидаги танаффус пайти юзага келди. Шу боис, анъанага мувофиқ, сиз азиз мухлисларни “Навбаҳор”нинг биринчи даврага оид статистик рақамлари билан таништиришни лозим деб топдик.

Суперлиганинг ортда қолган 13 та учрашувида «Навбаҳор» 9 та ғалаба,  2 та дуранг ва 2 та мағлубиятни қайд этди. Рақиблар дарвозасига 23 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 6 та тўп ўтказиб юборди ва бу Суперлигадаги энг яхши кўрсаткичдир.

“Лочинлар”дан ташқари, ОКМК  жамоаси футболчилари ҳам рақиблар дарвозасига 23 та гол уришган, аммо ўз дарвозаларидан 17 та тўп ўтказиб юборишган.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” биринчи давра баҳсларида ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган ва энг яхши ҳимояга эга жамоа бўлди.

Ўз ўрнида Самвел Бабаян шогирдларининг ўтказилган 13 та ўйиндан 9 тасида ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишмаганини ҳам айтиш лозим.

Албатта, бундай ижобий натижани қайд этишда “Навбаҳор”нинг тажрибали дарвозабони ҳамда сардори Ўткир Юсупов билан бирга ҳимоячиларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, «Навбаҳор» биринчи даврада ўз майдонида бўлиб ўтган барча 7 та беллашувда ҳам ғалаба қозониб, Наманганда юз фоизлик натижани қайд этди.

Шунингдек, “лочинлар” 13 та ўйиндан 4 тасида йирик ҳисобда ғалаба қозонишгани,  улардан 3 тасида эса дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишганини ҳам айтиш лозим.   

Жамоа 13 та баҳсда рақиблар дарвозасига 23 та гол уришди. Бу эса ҳар бир ўйинга 1,8 тадан гол тўғри келади, дегани.     

“Навбаҳор” биринчи давра баҳсларида жами 29 очко тўплаган ҳолда (74, 4 фоизлик натижа), давралар оралиғидаги танаффусга пешқадам сифатида чиқиб кетди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:29, 04.07.2023.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик