Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Иньеста Месси билан яна бирга ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, яқинда Япониянинг "Виссел Кобе" клубида фаолиятини якунлаган Андрес Иньеста "Интер Майами"га ўтиши мумкин.

RAC1 нашри хабарига кўра, испаниялик ярим ҳимоячи "Интер Майами"дан қизиқарли таклиф олди, Андрес у ерда "Барселона"даги собиқ жамоадошлари - Лионель Месси ва Серхио Бускетс билан яна бирлашиши мумкин.

Манбага кўра, Иньеста Саудия Арабистонидан ҳам таклиф олган. Ҳозирда у ўз имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Иньеста "Виссел Кобе" таркибида сўнгги 5 мавсумни ўтказди. У 134 та ўйин ўтказиб, 26 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:59, 04.07.2023.
Ўқилди: 2167 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7105]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2870]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2869]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2346]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2261]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2244]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2217]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2157]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1901]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1864]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик