Кириш Регистрация

Расман. "ПСЖ" "Интер" етакчи ҳимоячисининг трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳимоячи Милан Шкриньяр билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчининг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Футболчи эркин агент сифатида парижликларга ўтди. Аввалроқ у “Интер”да ўйнаган.

28 ёшли словакиялик 2017 йилда "Сампдория"дан "Интер"га ўтган эди. Жамоа билан биргаликда у 5 та соврин - Италия чемпионати, 2 марта Италия кубоги ва 2 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.

Ўтган мавсумда у жамоа сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 14:09, 06.07.2023.
Ўқилди: 1710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.