Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

АПЛ. «Тоттенхэм» «Брайтон» билан баҳсда сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+1 | -

«Тоттенхэм» Англия чемпионатининг 33-тури доирасида ўз майдонида «Брайтон» билан дуранг ўйнади — 2:2.

Мезбонлар сафида Хави Симонс битта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Меҳмонлардан эса голларга Каору Митома ва ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган Жоржиньо Рюттер муаллифлик қилди.

Ушбу натижадан сўнг «Тоттенхэм» 31 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 18-ўринда қолди. «Брайтон» эса 47 очко билан 9-поғонани эгаллаб турибди.

АПЛнинг 34-турида «Тоттенхэм» сафарда «Вулверхэмптон» билан куч синашади, «Брайтон» эса ўз уйида «Челси»ни қабул қилади.

«ТОТТЕНХЭМ» — «БРАЙТОН» — 2:2

Голлар: Педро Порро 39 (1:0), Каору Митома 45+3 (1:1), Хави Симонс 77 (2:1), Жоржиньо Рюттер 90+5 (2:2).

«Тоттенхэм»: Кински, Дансо, ван де Вен, Удоджи (Спенс, 76), Порро, Бентанкур (Пальинья, 67), Биссума (Грэй, 57), Галлахер (Бергвалль, 76), Симонс, Коло Муани (Тель, 57), Соланке.

«Брайтон»: Вербрюгген, ван Хекке, Боскальи, Ферди Кадиоглу, Виффер, Айяри (Костулас, 82), Грос, Хиншелвуд (Де Кейпер, 75), Минте, Гомес (Митома, 20; Рюттер, 75), Уэлбек (О`Райли, 75).

Огоҳлантиришлар: Биссума (34), Дансо (65), Симонс (78) — Виффер (37).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:39, 18.04.2026.
Ўқилди: 1588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик