Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ҳимоячиси Жерар Пике клубда ўтган сўнгги бир ярим йил давомида маош олмагани, клубнинг молиявий аҳволи жуда ачинарли эканлигини тан олди. Бироқ, у клубдан норози эмас.
- Охирги бир ярим йиллик фаолиятим учун ҳаттоки пул ҳам олмадим, чунки мен бу вақтда ўйнамаганман. Лекин бу менинг қарорим эди. Мен ўйнаган вақтимда ҳамма нарсага эришдим", - дея Пике сўзларидан иқтибос келтирган Cadena SER.