"Тоттенхэм" футболчиси жамоадан кетмоқда. Хабарларга кўра, "шпорлар" ярим ҳимоячи Пьер-Эмил Хёйбьерг ЕЧЛ футболини истамоқда. Шу сабаб жорий трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
27 ёшли футболчи учун "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда. Дания терма жамоаси аъзоси айни дамда 40 миллион фунтга баҳоланмоқда. Унинг амалдаги битими 2025 йилда якунига етади.