"Атлетико Мадрид"нинг янги футболчиси Сезар Аспиликуэта клубнинг собиқ футболчиси Фернандо Торрес ҳақида гапирди.
"Фернандо нафақат “Атлетико”нинг, балки футбол афсонаси. Мен у билан Испания терма жамоаси ва "Челси" таркибида бирга ўйнаш бахтига муяссар бўлдим.
Мен "Атлетико" унинг учун нимани англатишини ҳис қилдим ва унинг ўзи "Атлетико" ўйинчиси бўлиш нимани англатишини тушунтирди" - деди Аспиликуэта.
Эслатиб ўтамиз, Торрес Мадрид клуби тарбияланувчиси бўлиб, унинг ҳисобида 395 ўйинда 156 гол ва 19 голга ассистентлик қилган.
Аспиликуэта “Атлетико”га текинга ўтиб, “Челси” билан шартномасини бекор қилди.