Кириш Регистрация

Захага кучли клублар шартнома таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Эркин агент мақомида бўлган "Кристал Пэлас"нинг собиқ ҳужумчиси Уилфрид Заха "ПСЖ", "Наполи" ва "Галатасарой" билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Заха "Лацио", "Фенербахче" ва "Ал-Наср" билан шартнома шартларини келишиб олгани хабар қилинганди. The Guardian хабарига кўра, футболчи таътилдан қайтганидан сўнг келажаги борасида якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Манбага кўра, унинг вакиллари билан музокара ўтказган сўнгги клублар - "ПСЖ", "Наполи" ва "Галатасарой". 30 ёшли футболчи мавсумий маоши 35 миллион евро бўлишига қарамай, “Ан-Наср” таклифини рад қилиши мумкин. Мавжуд иккала таклиф ҳам "Кристал Пэлас"нинг ҳафтасига 234 000 эвро маошидан анча паст бўлишига қарамай, унинг Италия ёки Туркияга кўчиб ўтиш имконияти сақланиб қолмоқда.

Transfermarkt интернет портали 30 ёшли футболчининг бозор қийматини 27 миллион еврога баҳоламоқда. Якунланган 2022/2023 йилги мавсумда ҳужумчи Англия Премьер-лигасида 27та ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва 2 та ассистентлик амалга оширган.

Киритилди: 00:46, 09.07.2023.
Ўқилди: 1803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.