Кириш Регистрация

"ПСЖ" ҳазиллашмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис "ПСЖ"га ўтиши мумкин.

Daily Record нашри хабарига кўра, парижликлар 36 ёшли франциялик футболчини жамоанинг асосий дарвозабони Жанлуиджи Доннарумага рақобатчи сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Манбанинг хабар беришича, "ПСЖ" Льорисни текинга қўлга киритмоқчи, аммо Лондон клуби раҳбарияти амалдаги шартномасида яна бир йил муддати бор футболчисини шунчаки қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Льорис 2012 йилдан бери "Тоттенхэм"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 31 та учрашувда иштирок этиб, 45 та гол ўтказиб юборган ва 9 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Франциялик футболчининг трансфер нархи 3 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ парижликлар Мануэль Угарте, Ли Кан Ин ва Люка Эрнандесни трансфер қилганди.

Киритилди: 18:18, 09.07.2023.
Ўқилди: 10425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5520]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4330]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3902]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3621]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3370]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3224]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2972]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2529]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2445]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2349]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.