"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтди.
Англиялик футболчи ўтган мавсум охирида тиззасидан жароҳат олган эди, бу эса, албатта, унинг Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилмади.
“Тиззам ҳозир мукаммал ҳолатда, ўйнашга тайёрман. Мен "Сантьяго Бернабеу" майдонига кириб, мухлисларимизни хурсанд қилиш имкониятини интиқлик билан кутаман", - дея 20 ёшли футболчи сўзларини келтиради Marca.
Жуд Беллингемнинг трансфери "Реал"га 103 миллион еврога тушди. Футболчининг “қироллик клуби” билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача ҳисобланган.