Кириш Регистрация

"Лейпциг" иқтидорли француз билан шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

"Лейпциг" "Лион" ҳимоячиси Кастелло Лукебани сотиб олишга яқин турибди.

"Лейпциг" ва "Лион" 20 ёшли Франция U21 ҳимоячисини бонуслар билан бирга 30 миллион евродан кўпроқ эвазига трансфер қилиш бўйича келишувга эришиши кутилмоқда, дея хабар беради GOAL. Немис клубининг дастлабки таклифи 25 миллион евродан озроқ эди. Қайд этилишича, ҳозирча Лукебанинг трансфери бўйича расмий таклиф йўқ.

Олдинроқ "Лион" Лукеба ўрнига "Барселона" билан шартномани бекор қилган Самуэль Умтитини ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Лукеба ўтган мавсумда Лига 1да “Лион” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Киритилди: 10:49, 10.07.2023.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.