Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" "икки оёғини бир этикка тиқиб олган"

Баҳо:
+ | -

"Бавария"га ҳужумчи Харри Кейннинг ёзги трансферини якунлаш қийин бўлади. Матбуотда "Тоттенхэм" Мюнхеннинг иккинчи таклифини рад этгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Daily Mail хабарига кўра, "шпорлар" Кейн учун 120 миллион фунт (140 миллион евро) талаб қилмоқда. "Бавария" бундай пулни тўламоқчи эмас.

Қайд этилишича, "Бавария" қишда Харри Кейн вариантига қайтиши мумкин. Январь ойида инглиз футболчисига камроқ пул тўланиши мумкин бўлади, чунки футболчининг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Қўшимча қиламизки, жорий йилнинг июль ойи охирида Харри Кейн ўзининг 30 ёшини нишонлайди.

Киритилди: 19:37, 10.07.2023.
Ўқилди: 1505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.