«Ювентус» клуби собиқ президенти Андреа Аньелли 16 ойга футболдан четлатилди. Суд "Юве" футболчиларининг маошларида молиявий қаллобликка қўл уриш билан боғлиқ ишни кўриб чиқиб, шундай қарор чиқарди.
Собиқ менежер, шунингдек, 60 минг евро миқдорида жарима тўлайди. Италия футбол федерацияси номидан судда иштирок этган прокурор Аньеллини 20 ога четлатишни сўраганди.
Аввалроқ Андреа Аньелли бошқа қаллоблик — жамоа даромадини ошириб кўрсатгани учун 2 йилга футболдан четлатилганди.