Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Улуғбек Мирзаев: «Терма жамоа манфаатлари биз учун ҳамма нарсадан афзал»

Баҳо:
+ | -

Бир ярим мавсум давомида “Андижон” шарафини ҳимоя қилган иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсановнинг “Олимпик” жамоасига ижарага берилиши муносабати билан “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев шундай деди:

“Шерзод Эсановни “Андижон” жамоаси 10 июлдан бошлаб мавсум охиригача “Олимпик” жамоасига ижарага берди. Бундан аввалроқ “Олимпик” клубидан Шерзодни ижарага олиш бўйича жамоа раҳбарияти расмий мурожаат билан чиққанди.

Эсановни Осиё чемпиони ва Аргентинада ўтган жаҳон чемпионати қатнашчиси эканини барча яхши билади. “Андижон” сафида ҳам у ўзининг баланд бўйлиги, савлати катталиги билан ҳам рақибларига муаммолар туғдириш ва босим ўтказиш бўйича унинг яхшигина қобилияти мавжуд.

Аслида бундай ўйинчилар ҳар доим жамоамизга керак. Лекин шунга қарамай, “Олимпик”нинг мақсади Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг негизида ташкил этилиб, 2024 йили Парижда бўладиган Олимпиада мусобақасига йўлланмани қўлга киритиш эканлигидан келиб чиққан ҳолда “Андижон” клуби ҳамма вақт терма жамоа манфаатини устун қўяди ва Шерзод Эсановни ҳеч қандай иккиланишларсиз “Олимпик” жамоасига мавсум охирига қадар ижарага беришга қарор қабул қилди.

Бундай ҳолатларда терма жамоа манфаатлари биз учун ҳамма нарсадан афзал ҳисобланади. Тўғри, биз бир футболчини йўқотган бўлсак-да, аммо бу билан терма жамоамиз ва ўзбек футболи обрўси янада юксалишига ҳисса қўшдик, деб ўйлаймиз. Чунки Эсанов ўз устида янада яхшироқ ишлаб терма жамоамизни Париж Олимпиадасига йўл олишига ҳиссасини қўша олса, бунда “Андижон” жамоасининг ҳам ўзига яраша улуши бор деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун Шерзодни “Олимпик” клубига ижарага беришни маъқул кўрдик ва бундан ҳеч қандай афсусланишлар бўлмади”, - дея таъкидлади, Улуғбек Абдусатторович.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:01, 11.07.2023.
Ўқилди: 1767 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.