Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Aimchess Rapid. Нодирбек Абдусатторов мураккаб вазиятдан чиқиб кетиб, Со Уэслини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирининг тўртинчи босқичи 10 июль, душанба куни старт олди. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида Нодирбек Абдусатторов кеча АҚШлик Со Уэслига қарши дона сурди.

Дастлабки 2 партияда дуранглар қайд этилган бўлса, учинчи партияда Абдусатторов оқ донада ўйнаб, ютқазиб қўйди. Ҳамюртимиз вазиятдан чиқиб кетиш учун сўнгги партияда қора доналарда ўйнаб ғалаба қозониши талаб этиларди. Бу партиянинг 45-юришида Нодирбек ғалаба келтириши мумкин бўлган ягона йўлни топа олди. У ўз Руҳини қурбон қилиш эвазига пиёдасининг Фарзинга чиқишини таъминлади. Натижада Уэсли таслим бўлди.

Ҳамюртимиз ҳал қилувчи бешинчи партияда эса оқ доналарда ўйнаб, 29-юришда рақибини мот қилди. Уэсли 19-юришда ўзбек шахматчисининг пиёдасини уриб олиб, қўпол хатога йўл қўйди. Ватандошимиз унинг бу хатосини кечирмади ва ўйинни ғалабагача олиб борди.

Нодирбек Абдусатторов ярим финалда Левон Арониан (АҚШ, 2743)га қарши баҳс юритади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:38, 11.07.2023.
Ўқилди: 3313 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик