Биз ёзги трансфер ойнасини ёритишда давом этамиз. 10 июн куни ҳам янгиликларга бой бўлди.
"Барса" 8 нафар футболчидан қутулмоқчи
Клубнинг спорт директори Матеу Алемани ҳақиқий савдони ташкил қилишни ўз зиммасига олди. Журналист Хави Мигелнинг сўзларига кўра, "Барселона" трансфер ойнасининг қолган ҳафталарида Клеман Лангле, Сержино Дест, Эрик Гарсия, Франк Кессиэ, Пабло Торре, Нико Гонсалес, Ферран Торрес ва Алекс Колядодан халос бўлмоқчи.
Фақат Торре ва Гарсия учун нуанслар мавжуд. Улар биринчисини ижарага жўнатмоқчи, иккинчисини эса фойдали таклиф тушмаса, сақлаб қолишга тайёр. Рўйхатдаги қолган футболчилар билан "Барса" молиявий аҳволини тўғирлаш учун бутунлай хайрлашмоқчи. Бу, айниқса, катта маошга эга бўлган Лангле ва Дест учун тўғри келади.
"Манчестер Юнайтед" Магуайрга нарх белгилади
"Манчестер Юнайтед" ўз сардорини сотишга тайёрлиги энди янгилик эмас. Аммо ҳозир тафсилотлар ошкор бўлди. МанчестерEвенингНеwс нашрининг таъкидлашича, "Юнайтед" бошлиқлари Харри учун 58 миллион евро олишмоқчи. Қизиқарли нарх, яқин вақтгача клуб ҳимоячини исталган нарх билан қўйиб юборишга тайёр, деган қараш бор эди.
Шунингдек, Магуайр “Манчестер Юнайтед”да қолса ҳам, Эрик тен Хаг ундан сардорлик боғичини тортиб олиши хабар қилинган. Демак, янги мавсумда барибир жамоа янги сардорга эга бўлади! 30 ёшли Магуайрнинг "Юнайтед" билан шартномаси бор-йўғи икки йилдан кейин тугайди.
Халк Европага қайтадими?
Ўтган ўн йилликда "Порту" ва "Зенит"даги ёрқин ўйинларидан сўнг ҳужумчи ватанига қайтгач, омма кўз олдидан бироз ғойиб бўлди. Халк 36 ёшда, аммо унга қизиқиш ҳали ҳам мавжуд. Журналист Ягиз Сабунчуғлунинг таъкидлашича, "Самсунспор" бразилиялик футболчини Европага қайтаришга тайёр. Турк клуби аллақачон "Атлетико Минейро" раҳбариятига Халкнинг трансфери ҳақида сўров билан мурожаат қилган.
"Тоттенхэм" "Бавария"нинг Кейн борасидаги шартларини рад этди
Бу музокаралар ҳозир турғунлик босқичида. "Бавария" дастлаб Харри учун 70 миллион евро таклиф қилди ва рад жавобини олди. Энди иккинчи таклиф Лондонга етиб келди 80 миллион евро. Аммо Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Даниел Леви ҳам бу таклифдан қониқмаган. "Тоттенхэм" бундай шартларга ва ундан каттароқ суммага рози бўлмоқчи эмас. Шунга қарамай, "Бавария" оптимист бўлиб қолмоқда ва ушбу қийин музокаралар давомида лондонликлар билан келишувга эришишга умид қилмоқда.
Саудияликлар "Ювентус" нишонини илиб кетишди
Бир неча кун аввал ОАВда “Ювентус” Сергей Милинкович-Савич билан Туринга ўтишга келишиб олгани ҳақида ёзган эди. Ва энди вазият кескин ўзгарди. La Repubblica нашрининг хабар беришича, сербиялик ярим ҳимоячи “Ал-Ҳилол”нинг таклифини қабул қилган ва мавсумига 20 миллион евро маош оладиган 3 йиллик шартнома асосида кетади.
Почеттино "Челси" учун икки ҳужумчидан бирини танлайди
Биз аллақачон "Челси"нинг Душан Влаҳовичга қизиқиши ҳақида гапирган эдик, аммо хабарларда яна бир форвард пайдо бўлди. Evening Standard нашри хабарига кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино "Ювентус"дан серб ва "Монпелье"дан Элли Ваи ўртасидан бирини танламоқда.
Албатта, "Челси" энг клуб эмас, лекин Ваи билан вариант арзонроқ бўлиши аниқ. 20 ёшли футболчи 20 миллион еврога баҳоланган, Влаҳович эса 70 миллион евро атрофида. Аммо бу босқичда танлов Почеттинога боғлиқ. Ҳеч бўлмаганда, аргентиналик мураббий жамоага ҳужумчи олиш ниятида.
Льорис иккита топ-клубга таклиф қилинди
"Тоттенхэм" бошлиқлари "Манчестер Юнайтед"нинг Давид де Хеа билан хайрлашганини билиб, уларга ҳам ўз афсоналари керак эмас деб қарор қилишди. Sports Zone хабарига кўра, Уго Льорис хизматлари “ПСЖ” ва “Интер”га таклиф қилинган.
Лекин бу ҳаммаси эмас. Льорисга номи ошкор этилмаган Премьер-лига клуби қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, 36 ёшли жаҳон чемпионининг қўлида фақат битта аниқ таклиф бор. Ўйлаб кўринг қаердан? Албатта, Саудия Арабистонидан. “Ал-Шабаб” Угога шартнома юборган, бироқ у ҳалигача жавоб бермаган. Кўринишидан, у ҳали ҳам Европада қолишни хоҳлайди. Айтганча, Ллориснинг "Тоттенхэм" билан шартномаси кейинги ёзда тугайди.