"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Жоау Феликс мавсумолди йиғинининг биринчи кунида Мадрид ёшлар жамоаси билан машғулот ўтказди, чунки Диего Симеоне 23 ёшли португалиялик футболчига ишонч билдирмаяпти.
Олдинроқ Феликс фаолиятини "ПСЖ"да давом эттириш ниятида экани, аммо парижликлар футболчи учун 100 миллион евро тўламоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Феликс ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Челси"да ўтказган эди. Ҳужумчи лондонликлар сафида 20та ўйинда қатнашиб, тўртта гол урган.
Transfermarkt ҳозирда португалиялик футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.