Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Владимир Бубанья: "Хушчақчақ футболчи балки мен бўлишим мумкин, жиддийси эса..."

Баҳо:
+ | -

Тожикистонда ёзги ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Андижон” жамоаси сафига жароҳатдан қайтган футболчилар ҳақида ҳам маълумот берилганди.

Жумладан, сербиялик тажрибали ҳимоячи Владимир Бубанья жароҳати боис биринчи даврани тўлиқ ўтказа олгани йўқ. Лекин эндиликда у яна таркибга қайтди ва иккинчи даврага тайёргарликни бошлади.

Қуйида сербиялик легионер билан суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Жароҳат сабабли биринчи даврани тўлиқ ўтказа олмадингиз. Аммо кўриб турибмизки, сиз яна жамоангизга қайтдингиз ва иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпсиз. Барчаси ортда қолдими? Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ҳа, мен ОКМК жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олгандим. Натижада биринчи давранинг бир қатор турларида ўйнай олмадим. Худога шукрки, ҳозир жароҳатимдан қутулиб, яна машғулотларни бошладим. Даволанишни ўтказдим, энди жамоам билан биргаман.

- Жароҳатдан фориғ бўлиб, яна аввалги спорт формага қайтиш осон бўлмаса керак-а?

- Қийин бўлишини биламан. Лекин ҳаракат қиляпман. Ҳозирги кунда ўз устимда ишлаб, фақат шуғулланишим кераклигини тушуниб турибман.

- “Андижон”нинг биринчи даврани 6-ўринда тугатишини кутганмидингиз? Умуман олганда, буни қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Шундай ўйинлар бўлганки, биз омадсиз равишда мағлубиятга учраганмиз. Ҳа, мен биламан, бизга оғир бўлганлигини. Шуни айтмоқчиманки, мен қўлимдан келганича жамоам учун ҳаракат қилганман ва бундан кейин ҳам бор кучим билан ўйнашга тайёрман.

- Сиз учун чемпионатимиздаги энг хавфли ҳужумчи ким?

- Хебай билан Черан. Улар буни ўз голлари билан кўрсатишмоқда.

- Умуман айтганда, жамоадошингиз Рубин Хебай ҳақида сўрамоқчиман. Тўпурар ҳужумчи сизни яна нимаси билан ҳайрон қолдиряпти?

- Биринчи навбатда Рубинни ажойиб инсонлигини ва шу билан бирга зўр футболчи сифатида айтиб ўтишим мумкин. У Ўзбекистон чемпионатидаги дебют мавсумини жуда яхши бошлай олганидан хурсандман.

- Айтинг-чи, “Андижон” таркибидаги энг қувноқ ва жиддий футболчи ким?

- Хушчақчақ футболчи балки мен бўлишим мумкин, жиддийси эса Шаҳбоз Эркинов.

- “Андижон”нинг биринчи даврадаги иштирокидан сўнг энди иккинчи даврада ҳам потенциалини юқори баҳолаяптилар...

- Биз ўз ўйинимизни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

- Чемпионатни Қаршида “Насаф” устидан ғалаба билан бошлагандинглар. Энди 28 июль куни яна ушбу жамоа билан ўйнайсизлар. Жамоа ўша ёқимли ғалабани такрорлашга қодирми?

- Ҳа, биз биринчи учрашувда сафарда “Насаф”ни ютиб келганмиз. Худо хоҳласа, яна шундай натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 17:48, 11.07.2023.
Ўқилди: 1149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.