Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Шуҳрат Пўлатов ЖЧ-2012 гуруҳ босқичи 1-тур ўйинларига тайинланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футзал рефериси 2012 йилги жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлик қилади.

1 ноябрь куни Таиландда футзал бўйича 2012 йилги жаҳон чемпионати баҳслари старт олади. Жаҳоннинг олти конфедерациясидан таклиф қилинган жами 39 нафар ҳакам орасида ўзбекистонлик футзал рефериси – Шуҳрат Пўлатов ҳам бор. Пўлатов мусобақанинг гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги иккита ўйинида ишлайдиган бўлди.

1 ноябрь куни «С» гуруҳида Ливия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда Шуҳрат Пўлатов 3-ҳакам сифатида қайд этилган. 3 ноябрь куни «F» гуруҳидаги Россия ва Соломон ороллари ўртасидаги ўйинда эса Пўлатов 2-ҳакам сифатида майдонда ҳаракат қилади.

37 ёшли Шуҳрат Пўлатов 2009 йилдан халқаро миқёсдаги ўйинларни бошқариб келади. 2012 йилнинг ўзида у БААда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичи, Кувайтда ўтказилган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи баҳсларига ҳам таклиф қилинган эди.

Жаҳон чемпионати баҳсларида 24 жамоа иштирок этаётган бўлиб, мусобақанинг гуруҳ босқичи ўйинлари 9 ноябрга қадар давом этади, финал учрашуви эса 18 ноябрь кунига белгиланган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:29, 31.10.2012.
Ўқилди: 4420 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.