Ярим ҳимоячи Пётр Зелиньски "Наполи"ни Саудия клубига ўзгартириши мумкин.
CalcioMercato хабарига кўра, 29 ёшли польякнинг трансфери бўйича музокараларни Жидда шаҳридан "Ал-Аҳли" олиб бормоқда.
Зелиньскига мавсумига 12 миллион евро маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилинмоқда. "Наполи" бу трансфер учун 20 дан 25 миллион еврогача олиши мумкин.
А Серия чемпиони учун бу яхши келишув бўлиши мумкин, чунки футболчининг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин тугайди.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” яқинда Англиянинг “Ливерпуль” клубида узоқ вақт тўп тепган машҳур ҳужумчи Роберто Фирмино билан шартнома имзолаганди.