Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

2023 йилда футболдан кетиши кутилаётган афсоналар

Баҳо:
+ | -

Футболчилар икки хил тоифага бўлинади. Улардан бири майдонни севганидан 40 ёшдан кейин ҳам фаолиятини давом эттирса, бошқаси, турли хил сабаблар билан 35 га бориб-бормай футболдан кетади. Масалан, Жанлуижи Буффон ҳали ўз касбини ташлагани йўқ. Сеск Фабрегас ва Месут Ўзиллар эса анча эрта кетди. Қуйида 2023 йилда нафақага чиқиши кутилаётган йирик номлар, афсоналар кимлигини билиб оласиз.

Андреас Иньеста

Сўнгги беш йилни Японияда ўтказган футболчи, "Виссел Кобе" сафини тарк этишга мажбур бўлган эди. Иньеста бу қарорига асосий сабаб деб ўйин вақтининг кам берилганини келтиради. Ўз вақтида Жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган ярим ҳимоячи, кейинги май ойида 40 га киради. Шундай экан, у фаолиятини тугатишни ўйлаётган бўлиши табиий ҳолдир. Ундан кейинги манзили ҳақида сўралганида, испаниялик афсона шундай дейди: "Очиғи, билмайман. Футбол ўйнашни давом эттириш истагидаман. Ўзимни ҳали нималаргадир қодир деб ҳисоблайман. Келажакда олдиндан айтиш имконсиз иш. Шундай экан, ҳаммасини вақт кўрсатади".

Эден Азар

Миш-мишлар Азарни футболдан бутунлай кетиши мумкинлигига ишора қилади. Ҳозир у 32 ёшда. "Реал"даги омадсиз даврлардан кейин футболчи аллақачон "Челси"даги ҳолатига қайта олмаслигига амин бўлган. Азар келажаги ҳақида яқиндагина шундай деганди: "Тўғриси, ҳозир ҳеч нима дея олмайман. Уч йиллик мураккабликлардан кейин оддий одам каби таътилни оилам бағрида ўтказишни истайман. Мен ҳақимда матбуотда чиқаётган хабарлар ақлга сиғмайди. Ўзимни ҳали ҳам профессионал футболчи деб биламан. Ҳа, охирги пайтларда майдонда бўлмадим. Аммо яна ўйнаб кетишга ўзимда куч топа оламан деб ўйлайман".

Хуан Мата

Мата "Галатасарай"дан кетганидан кейин шундай деганди: "Мен хафа эмасман. Аксинча, шундай жамоанинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Мухлисларни ҳеч қачон унутмайман. Бу жамоа менинг оиламдек бўлиб қолган эди. Ҳаммага раҳмат айтаман. Бу ердагиларни ҳеч қачон унутмайман. Меҳрингиз учун ташаккур".
Хуан Мата футболда бӯладими ёки кетадими, бу ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда.

Пепе Рейна

Рейна август охирида 41 га киради. Футболчи яқин келажакда футболдан кетишига ишора қилиб, шундай дейди: "Кўп вақтлар ўтди. Менимча, ўз юртимда фаолиятимни тугатиш имкониятига эга эканлигимдан хурсанд бўлишим керак. Оилам сабабли Испанияга қайтдим. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим яқинларимнинг ёнида бўлишини истайман".
Пепе Рейна айни дамда расман "Вильярреал" футболчиси бўлиб турибди.

Эшли Янг

Ҳаш-паш дегунча Янг 37 ёшга кирди. Аммо мухлислар учун у ҳали ҳам ёшдек туюлади. Ҳимоячи ўтган мавсумни "Астон Вилла" сафида якунлаган эди. У эркин агент сифатида ўз жонажон клубидан кетди. Унаи Эмери Янг ёрдами билан "Астон Вилла"ни еврокубокларга олиб чиққан эди. Айни дамда Янгга бирор таклиф берилганидан хабаримиз йўқ. Агарда у қайсидир АПЛ клубига ўтса, Янг элитадаги энг қари футболчилардан бирига айланади. Аммо у кетишга яқинроқдек туюлмоқда.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:11, 11.07.2023.
Ўқилди: 4290 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.