"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг трансфери борасида фикр билдирди.
“Лукаку ҳозир “Челси” футболчиси. У биз учун қанчалик муҳимлигини ҳаммамиз биламиз. Мен уни ўтган ёзда қайтариш учун қўлимдан келганини қилдим, шунинг учун биз бу ёзда ҳам Ромелу билан шартнома имзолашни хоҳлаймиз.
Биз буни амалга ошириш учун қўлимиздан келганини қиламиз”, - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ромелу Лукаку ўтган мавсумни "нерадзуррилар" сафида ижара асосида ўтказган эди.
Бельгиялик футболчи барча мусобақаларда 37 та ўйинда 14 та гол урган. Аввалроқ, 2019-2021 йиллар оралиғида ҳужумчи 95 учрашувда 64 та гол урганди ва бу "Интер"нинг узоқ кутилган Скудеттони қўлга киритишига ёрдам берди.
Transfermarkt портали 30 ёшли ҳужумчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.