Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

“Барселона” супер трансферни амалга оширди. Рокени "янги Роналдо" деб аташмоқда

Баҳо:
+ | -

Бразилия доимо жаҳон футболидаги иқтидорларнинг асосий манбаларидан бири бўлиб келган. Энди бу тенденция тобора кучайиб бормоқда: ёш футболчилар кўпайиб бормоқда ва уларнинг нархи тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Неймар, Винисиус, Родриго – сўнгги ўн йил ичида Европа клублари истиқболли бразилияликларга катта маблағ сарфлашди.

Тез орада Европада яна битта супер иқтидор пайдо бўлади. "Барселона" "Атлетико Паранаенсе"дан ҳужумчи Витор Рокени ажойиб шартлар эвазига сотиб олди. Бразилия клуби зудлик билан 30 миллион евро олади, яна 31 миллион евро бонус сифатида берилади. 18 ёшли футболчи кейинги мавсумни ижара асосида Бразилияда ўтказади ва бир йилдан кейин "Барса"га ўтади.

Рокенинг "Барса" билан шартномаси ҳам ажойиб. У саккиз йилга мўлжалланган ва 500 миллион евро миқдоридаги товон пулини ўз ичига олади. Роке ўзи қандай футболчи? Келинг танишамиз.

Витор Бразилия жануби-шарқидаги Тимотеу муниципалитетида туғилган. Кўпинча бўлгани каби, йигитни футболда яримҳимоячи сифатида ҳаваскор даражада ўйнаган отаси тарбиялаган. Рокенинг салоҳияти тезда намоён бўлди ва жуда ёшлигида у мамлакатдаги энг яхши академиялардан бири ҳисобланган Крузейро академиясига қўшилди. Ва 10 ёшида у “Атлетико Минейро” тизимига ўтди.

Футбол йўлининг дастлабки босқичи жанжалсиз ўтмади. 14 ёшида Витор “Атлетико Минейро” академиясини тарк этишга қарор қилди ва 2019 йил март ойида ёшлар шартномасини имзолаб, “Крузейро”га қайтди. Бу "Атлетико" раҳбариятига ёқмади бошлиқлар футболчига бўлган иқтисодий ҳуқуқларнинг бир қисми уларга тегишли деб ҳисоблашди. Иш судгача борган ва натижада собиқ клуб Витор қийматининг 35 фоизини олган.

“Крузейро”да Роке ёшлар даражасида ривожланишда давом этди ва икки йил ўтгач, 2021 йил май ойида у ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолади. Унинг дебют голи учун тўққиз ой керак бўлди, аммо кейин жараён янада фаоллашди. 2022 йилнинг апрелига келиб, Витор ажойиб статистикага эришди: асосий жамоа учун 16 ўйинда олтита гол.

Ва кейин биринчи тўлиқ трансфер содир бўлди. 2022 йилнинг баҳорида “Атлетико Паранаенсе” ўз рекордини янгилади ва Роке учун 4,4 миллион евро ажратди. Витор дарҳол асосий таркибга киритилди ва футболчи натижа бера бошлади. Биринчи мавсумда ёш ҳужумчи клуб сафида 36 та ўйинда “гол+пас” тизими бўйича 7+3 натижа қайд этди ва шу билан бирга ёшлар жамоасида ҳам ўзини намоён қилди. Роке бу йил Бразилия У-20 Жанубий Америка чемпионатида ғалаба қозонишга ёрдам берди ва саккизта учрашувда олтита гол урди. Футболчи ҳатто афсонавий Роналдонинг мақтовига сазовор бўлди, у Витор футболда ақл бовар қилмайдиган чўққиларни забт этишини айтди. Шунингдек, у асосий жамоага дебют чақирувини олди ва Марокаш билан ўйинда 26 дақиқа майдонга тушди ва бразилияликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўз уйида Витор узоқ вақтдан бери "янги Роналдо" деб аталади. Ва бу нафақат улар бир хил позицияда ўйнагани билан боғлиқ ва балки иккаласи ҳам “Крузейро”да профессионал фаолияитни бошланган. Роке финтлар қўллашдан тортинмайди, аниқ зарбага эга, пеналти тепади ва бўйи 172 см бўлишига қарамай, бош билан қандай ҳаракат қилишни билади. Сифатлар тўпламига кўра, "Барса" ҳужумчини заиф томонларисиз қўлга киритганини ҳис қилиш мумкин. Албатта, Виторда ҳали ўсиш учун имконият кўп у атиги 18 ёшда.

Жорий мавсумда Роке клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 30 та ўйинда 15 та гол урди. Виторнинг гол уришнинг энг севимли усули бу тўпни жарима майдончаси олдидан олиб, уни ҳимоячиларнинг ичидан олиб ўйиб дарвозага киритиш, қайсидир жинатдан Мессига ҳам ўхшашликлар мавжуд.

Киритилди: 14:36, 13.07.2023.
Ўқилди: 12763 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.