"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньесга Юрген Клопп томонидан янги рақам берилди. Энди уругвайлик ҳужумчи Роберто Фирминонинг 9-рақамли футболка билан майдонга тушади. Бу ҳақда мерсисайдликлар расмий сайтида маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Нунес "Ливерпул"даги дебют мавсумида 27-рақамда ўйнаган. Энди Дарвин Юрген Клопп жамоасида бир пайтлар Мерсисайдликлар сафида Нуньеснинг ҳамюрти Луис Суарес ўйнаган рақам остида ўйнай олади.